“Инновацион тадқиқотларда Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

2024-йил 24-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида Ориентал Университети билан ҳамкорликда “Инновацион тадқиқотларда Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Амжуманда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Баҳтиёр Хасанов ва Ориентал Университети ректори Муроджон Ахмедовларга кириш сўзи берилди, сўнг илмий ходимлар, шунингдек, тарихчи олимлар сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Анжуман доирасида “Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммолари”, “Янги Ўзбекистонда тарихий-маданий меросга янгича муносабат консепсияси”, “Туркияда суғдийлар тарихига доир тадқиқотлар” ва бошқа шулар каби кўплаб мавзуларда маърузалар қилинди.